Осиё Кубоги. Рақибимиз Туркманистон мусобақага фаол тайёргарлик кўряпти

CHERY AUTO

Язгули Хўжакелдиев бошчилигидаги туркманистонлик футболчилар жорий йилнинг 28 ноябрь - 12 декбарь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида дастлабки ўқув-машғулот йиғинини ўтказишди. Йиғин давомида Туркманистон иккита назорат учрашувида майдонга тушди. Биринчи учрашувда маҳаллий "Аланяспор" жамоаси 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратилган бўлса, иккинчи ўйинда туркманлар Эроннинг "Тракторсози" клуби устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Tecno

Энди 18-30 декабрь кунлари Туркманистон терма жамоаси Анталияда иккинчи йиғинни ўтказади. Йиғин доирасида 25 декабрь куни Афғонистон терма жамоаси билан назорат учрашуви режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам 15-29 декабрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию