Осиё Кубогида яна бир истеъфо

Хабарингиз бор айни кунларда БАА яшил майдонларида футбол бўйича навбатдаги Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда. 

Турнир кутилмаган натижаларга бой бўлмоқда, 1-турда Ҳиндистонга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлгани учун Таиланд терма жамоаси бош мураббийи 2-тур олдидан истеъфога чиқарилган эди. Бугун эса Сурия терма жамоаси ҳам дарё ўртасида отини алмаштирди.

Жамоани мусобақага олиб келган Бернд Штанге Иорданияга қарши ўйинда учралган 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқарилди, чунки бу мағлубият орқали Суриянинг гуруҳдаги аҳволи анча ёмонлашди, сабаби, илк турда улар Фаластин билан нурсиз дурангга имзо чекишган эди. 

Германиялик мутаҳассисга жавоб берилган унинг ўрнига вақтинчалик мураббий этиб Айман Ал-Ҳакимий тайинланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!