Осиё Кубогининг янги бош соврини Дубайга олиб келинди

Осиё Кубогининг янги бош соврини "Трофей-тур" давомида қарийб 25 минг километр масофани босиб ўтганидан кейин Дубайга етиб келди. Дубай Халқаро аэропортида кубокни Осиё футбол конфедерацияси, Осиё Кубоги - 2019 ташкилий қўмитаси ва ОФКнинг кўп йиллик ҳамкори "Emirates Airlines" авиакомпанияси вакиллари кутиб олишди.

- Трофей-тур ҳақиқатан ҳам ажойиб тарзда ташкил этилди. Осиё Кубоги бош совринини бошқа мамлакатлардаги мухлислар ҳам яқиндан томоша қилиш имкониятига эга бўлишди. Тур давомида бизни қўллаб турган барча ҳамкорларимизга ОФК номидан миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман, - деди ОФК Мусобақалар ўтказиш департаменти директори Шин Ман Гил.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!