Осиё кубоги – 2019. Гуруҳ босқичида албатта кўришингиз керак бўлган 8 учрашув (Шаҳзод Холбоев блоги)
Ads

Турнир тарихидаги энг катта мусобақага қизиқиш ҳар доимгидан ҳам кучли. Бугун биз гуруҳ босқичидаги энг қизиқарли ўйинлар ўнлигини тузишга ҳаракат қилиб кўрдик.

БАА – Баҳрайн

Ҳар бир турнирнинг очилиш ўйинлари доимо қизиқарли ўтган ва бу сафар ҳам шундай бўлса ажаб эмас. БАА терма жамоаси ўз уйида ўтадиган турнига қай даражада тайёр эканлигини илк учрасувдаёқ билиб олишимиз мумкин бўлади.

Қолаверса, бу жамоалар бундан 4 йил олдин Австралиядаги қитъа биринчилигида ҳам ўзаро дуч келишган ва унда 2:1 ҳисобида Маҳди Али шогирдлари зафар қучишган. 14-сониядоқ Али Мабҳут киритган гол кўпчиликнинг ёдида бўлса керак.

Жанубий Корея – Филиппин

vafkac6ocikpzdumoejg

C гуруҳининг илк турида мухлислар гранд ва дебютант жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршилигига гувоҳ бўлишади. Икки бор Осиё кубогида ғолиб чиққан “йўлбарслар” интернационал таркибга эга бўлган Филиппинни мағлуб этишига ҳеч ким шубҳа қилмаяпти. Аммо дебютант жамоанинг иштироки барибир мухлислар учун анча қизиқ бўлса ажаб эмас.


Уммон – Ўзбекистон

Терма жамоамизнинг ўйинига ҳеч бир юртдошимиp бефарқ бўлмаса керак. Эктор Купер бошқарувидаги илк расмий беллашув қандай ўтиши эса кўпчиликка қизиқ туюлмоқда.

Албатта, бу учрашувда кўпчилик бош жамоамиздан ғалаба кутмоқда ва умид қиламизки, футболчиларимиз буни уддалай олишади.


Ўзбекистон – Туркманистон

gwkuspjg7w6eqxbslcwt

Марказий Осийи дербиси. Дербилар доимо кескин курашлар остида муросасиз кечган. Аммо бу сафар кўпчилик қўшниларимизнинг имкониятларини жуда ҳам паст баҳоламоқда. Бироқ 15 йиллик танаффусдан сўнг Осиё кубогига қайтган Туркманистон БААга саёҳат учун келиб кетмаса керак.

Дарвоқеа, бу жамоалар 2004 йилги қитъа биринчлигида ҳам ўзаро дуч келишган ва ўшанда Александр Гейнрих томонидан киритилган ягона гол жамоамизга ғалаба келтирган эди.


Австралия – Сурия

d496544fdf677c31d8db4a3b0a1a2c38

Бу икки жамоа ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида ҳам ўзаро дуч келган ва сурияликлар сал бўлмаса “яшил қитъа” вакилларини гуруҳда қолдириб кетай дейишган эди.

Бу сафар ҳам Австралияга осон бўлмаслиги аниқ. Фақат бу қарама-қаршилик 3-турда бўлиши режалаштирилган ва унга қадар плей-офф масаласи ҳал қилиб бўлинган бўлиши ҳам мумкин.


Жанубий Корея – Хитой

wm8n5f0hdh9fdy9l40tn

Шарқий Осиё минтақасининг икки гранд жамоалари ўртасидаги қарама-қаршиликлар доимо голларга ва курашларга бой тарзда кечган. Буни ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида ҳам кўрган эдик. Марчело Липпи шогирдлари сўнгги ўртоқлик ўйинларида салбий натижа қайд этганликларига қарамай уларнинг имкониятларини ҳеч ким ҳозирча паст баҳолаётганича йўқ.


Эрон – Ироқ

Бу жамоалар ўртасидаги баҳсларни форс дербиси ҳам деб аташади. 2015 йилги қитъа биринчилигида мазкур термаларнинг йўллари чорак финалда ўзаро кесишган эди ва асосий ҳамда қўшимча бўлимларда ғолиб номи аниқланмагач (3:3), ярим финалга йўл оладиган жамоани аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат этилган ва унда ироқликлар 7:6 ҳисобида ғалаба қозонган эди.


Ўзбекистон – Япония

Кўпчилик терма жамоамизнинг асл кучини айнан ушбу ўйинда кўра оламиз деб ҳисобламоқда, аммо бир нарсани унутмаслик керакки, кунчиқар юрт вакиллари БААга бир қатор етакчи футболчиларсиз келишган. Шундай бўлсада, Япониянинг иккинчи таркиби ҳам бизга етарлича муаммо туғдириши тайин.