Осиё кубоги – 2019. Мусобақанинг энг бўйдор футболчиси ким?

Ушбу мусобақа учун рўйхатдан ўтказилган 552 футболчи орасида энг бўйдор футболчи Фаластин термаси дарвозабони Товфиқ Абдуҳаммаддир. 28 ёшли голкипернинг бўйи 198 сантиметрни ташкил этди.

Аксинча, энг бўйи паст футболчи эса Таиланд термаси футболчиси Танабун Кесаратдир. 25 ёшли ярим ҳимоячининг бўйи 158 сантиметрни ташкил этади.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги энг бўйдор футболчилар булар Анзур Исмоилов ва Элдор Шомуродовлардир. Ҳар иккала футболчимизнинг бўйи 190 сантиметрга тенг.

Таркибимиздаги энг ёш футболчи - Жавоҳир Сидиқов эса 165 сантиметр жуссага эга.

Манба: SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!