Осиё кубоги-2019. Вьетнам пенальтилар сериясида Иорданияни енгди ва чорак финалга чиқди
Унда Иордания ҳамда Вьетнам терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Дубайдаги "Ал-Мактум" стадионида кечган учрашувда ҳисобни иорданияликлар очишди. Аниқроғи 39-дақиқада Баҳа Абдулраҳмон вьетнамликлар дарвозасини ишғол этди.
Иккинчи бўлим аввалида эса Нгуен Чонг Пуонг ўзининг аниқ зарбаси билан мувозанатни тиклади. Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақтида ҳисоб ўзгаришсиз қолди. Натижада пенальтилар сериясига мурожаат этилди. "Футбол лотереяси"да эса омад вьетнамликларга кулиб боқди (4:2) ва улар чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди.
Фикрлар