Осиё кубоги финалига ФИФА президенти ташриф буюрди

Хабарингиз бор айни дамда Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида Япония ҳамда Қатар терма жамоалари ўртасида Осиё кубоги финал учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Эътиборлиси, ушбу баҳсни ФИФА президенти Жанни Инфантино бевосита “Шайх Зайед” стадионидан туриб кузатиб бормоқда. Унга ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа ҳамроҳлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!