Осиё кубоги–2019. Терма жамоамиз қайси меҳмонхонага жойлашади?

Бугун БААдаги семинарнинг 3 кунида терма жамоамиз вакиллари Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинлар ўтказадиган шаҳарлардан дастлабкиси бўлган Ал-Айн шаҳрига ташриф буюришди. “Халифа бин Зайд” ўйингоҳига ташриф буюрган ЎФА вакиллари стадионнинг бугунги кундаги ҳолати, кийим алмаштириш хонаси, ўйин учун зарур бўлган жиҳозлар, массаж хонаси ва музли бассейн билан боғлиқ ташкилий ишлар юзасидан ОФК координатори Мейза Эссага зарурий кўрсатмаларни беришди. Ташкилий қўмита вакили ЎФА мутасаддиларига ушбу ўйингоҳнинг майсаси Осиё кубоги бошлангунига қадар қишги мавсум учун чидамли бўлган чимга алмаштирилишини таъкидлади.

Шунингдек вакилларимиз терма жамоа учун энг қулай машғулот майдонини танлаш имконига эга бўлди. Ўйингоҳ ҳамда машғулотлар майдони билан боғлиқ барча ишлар ҳал этилгач, мутасаддиларимиз терма жамоамиз жойлашадиган “Ҳил Райян Ротана”меҳмонхонаси билан танишишди. Терма жамоамиз учун меҳмонхонада керак бўладиган шарт-шароитларни яратиш учун ОФК вакилига таклифлар билдирилди.

Шундан сўнг Шаржа шаҳрига сафар қилган ЎФА вакиллари юқорида айтиб ўтилган масалалар юзасидан бу ерда ҳам танишув ишларини ўтказишди ва яратилиши лозим бўлган шароитлар юзасидан ОФК координаторига кўрсатмалар бўрилди. Шаржа шаҳрида миллий терма жамоамиз вакиллари “Ҳилтон” меҳмонхонасида истиқомат қилишади.

Семинарнинг сўнгги кунида вакилларимиз Дубай шаҳрига йўл олишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!