Осиё ўйинлари 3-кун. 10та медали бор Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида ҳамон 10-ўринда (ФОТО)
Хабарингиз бор шу кунларда Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида 18-Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Ҳамюртларимиз мусобақанинг илк кунлариданоқ бирин-кетин медаллар қўлга киритишни бошлаб юборишди. Бугун мусобақанинг учинчи кунида вакилларимиз 9та спорт турида курашларда иштирок этишди. Дастлаб Таэквондода Дмитрий Шокин (+80кг) кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, кейинчалик ушбу спорт туридан Светлана Осипова (+67кг) терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги бронзани қўшиб қўйди. Бугун шунингдек оғир атлетикачимиз Адҳамжон Эргашев (62кг) ҳам бронза медалини қўлга киритди. Умумий ҳисобда спортчиларимиз бугун жами 3та (1та кумуш, 2та бронза) медални ҳисобимизга қўшиб қўйишди.
Шундай қилиб, ўтган уч кун натижаларига кўра ҳозирча терма жамоамиз делегацияси ҳисобида жами 10та медаль мавжуд ва улар умумжамоа ҳисобида 10-ўринни эгаллаб туришибди.
Фикрлар