Осиё ўйинлари. Биринчи бўлиб Жакартага футболчиларимиз етиб боришди

  • 10 август, 2018, 16:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Саккиз кундан сўнг Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари старт олади. Мусобақа давомида миллионлар ўйини саналган футболга қизиқиш юқори бўлиши шубҳасиз. Бугун Осиё ўйинларида иштирок этадиган футболчиларимиз Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрига етиб боришди. Уларни мамлакат пойтахтидаги «Soekarno Hatta» аэропортида Индонезияга 2 кун аввал етиб борган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг ишчи гуруҳи аъзолари кутиб олишди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Tecno

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларида “B” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, гуруҳ босқичида футболчиларимизга Таиланд, Бангладеш ва Қатар терма жамоалари рақиблик қиладилар. Жамоамиз мусобақадаги илк ўйинини 14 август куни Бангладеш терма жамоасига қарши ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 14:00да «Пакансари» стадионида бошланади. Терма жамоамиз аъзолари аэропортдан тўғри Богор шаҳрига йўл олишди ва “Аston Bogor Hotel” меҳмонхонасига жойлашишди.

Терма жамоамиз Осиё ўйинларида қуйидаги таркибда иштирок этади:

Дарвозабонлар:

Ботирали Эргашев “Навбаҳор”
Раҳим Давронов “Машъал”

Ҳимоячилар:

Достонбек Турсунов «Нефтчи»
Ислом Қобилов “Бунёдкор”
Аббос Отахонов “Металлург”
Ҳожиакбар Алижонов “Пахтакор”
Рустам Ашурматов “Бунёдкор”
Акром Комилов “Бунёдкор”

Ярим ҳимоячилар:

Одил Ҳамробеков “Насаф”
Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912”
Жасур Яхшибоев “Пахтакор”
Дониёр Нарзуллаев “Насаф”
Жалолиддин Машарипов “Пахтакор”
Азиз Турғунбоев “Навбаҳор”
Хуршид Ғиёсов “Бунёдкор”
Икром Алибоев “Локомотив”
Достон Ҳамдамов “Анжи”, Россия

Ҳужумчилар:

Забиҳулло Ўринбоев “Металлург”
Бобир Абдухолиқов “Насаф”
Андрей Сидоров “Нефтчи”

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!