Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик эркин курашчилар умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлишди

Хабарингиз бор айни кунларда Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг дастлабки икки кунида эркин кураш бўйича баҳслар ўтказилди.

Ушбу йўналишда умумий ҳисобда олтита вазн тоифасида 106 нафар спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Баҳсларда иштирок этган ўзбекистонлик эркин курашчилар умумий ҳисобда тўртта медаль қўлга киритишди. -74 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Бекзод Абдураҳмонов олтин медаль соҳибига айланган бўлса, Сирожиддин Ҳасанов (-65кг), Магомед Ибрагимов (-97кг) ва Давит Модзманашвили (-125кг) лар бронза медаллари билан тақдирланишди. Шу тариқа эркин курашчиларимиз умумжамоа ҳисобда иккинчи ўринни эгаллашди.

Умумий ҳисобда эркин кураш баҳсларида 3та олтин, 1та бронза медалини қўлга киритган эронлик полвонлар биринчи бўлишди. Япония ва Қозоғистон терма жамоаси аъзолари 1та кумуш ва 2та бронза медалини қўлга киритиб, бу борада учинчи кўрсаткични қайд этишди. Кучли бешликка 3та бронза медалга эга чиққан жанубий кореялик спортчилар якун ясашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!