Осиё ўйинлари: Таиланд терма жамоаси сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди
Осиё ўйинларидан ўрин олган футбол бўйича Таиланд ва Бангладеш Олимпия терма жамоаларининг гуруҳ босқичидаги ўйини ўз якунига етди.
Мазкур баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди. Хусусан, 52-дақиқада Раҳмон Маҳбурур ҳисобни очган бўлса, 80 дақиқада Чаидед Супачаи ҳисобни тенг кўринишга олиб келди.
Қайд этиш жоиз 19-август куни Таиланд терма жамоаси кейинги ўйинни вакилларимизга қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:00 да бошланади.
Фикрлар