Осиё ўйинлари: Теннисчиларимиз учун кун омадсиз келди

Бугун мусобақанинг теннис баҳсларида 1/8 финал ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Жуфтлик баҳсларида иштирокини давом эттираётган ҳамюртларимиз - Денис Истомин ва Фаррух Дўстов жуфтлиги Жанубий кореялик Хонг/Ли тандемига қарши кортга чиқди.

Мазкур беллашувда вакилларимиз 3:6, 6:7 ҳисобида имкониятни бой беришди ва жуфтлик ўйинларидаги юришларини якунлашди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Сабина Шарипова ва Нигина Абдураимовалар яккалик, Санжар Файзиев ва Жўрабек Каримовлар эса жуфтлик ўйинларида мағлуб бўлган эдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!