Ўсмирлар Олимпиадасининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди

Хабарингиз бор, бугун Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида учинчи ёзги ўсмирлар Олимпиадаси баҳсларининг очилиш маросими бўлиб ўтади. 

Регламентга мувофиқ, эртага старт оладиган қатор йўналишлар бўйича қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. 7 октябрь дастуридан ўрин олган баҳслар орасида дзюдо беллашувлари ҳам бўлиб, унда икки нафар вакилимиз медаллар учур курашадилар. 

-66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган Жайҳунбек Назаров иккинчи даврадан баҳсларга киришади ва бу босқичда кипрлик Георгиос Баларжишвили унга рақиблик қилади. Қизларимиздан Нилуфар Эрмагамбетова (-52 кг) чорак финалда Конго ва Панама вакилалари ўртасидаги ғолиб билан татамида беллашади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!