Ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинлари рақамлар ва фактларда

Бугун III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари ҳақидаги қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

-Ушбу Олимпия ўйинлари давомида илк маротаба Халқаро олимпия қўмитаси томонидан халқаро форум ташкил қилинди.

-Мусобақаларда 206 мамлакатдан 3926 нафар спортчи иштирок этади.

-32 спорт турида медаллар ўйналади.

-Илк маротаба ўсмирлар Олимпиадасида ўғил болалар ва қизлар сонида мутаносиблик юзага келган (1963 нафардан).

-Ўйинлар дастурига брейк-данс, каратэ, чўққига чиқиш, роликли спорт, соҳил гандболи ва футзал илк маротаба киритилди.

Ўзбекистон спорт делегацияси ҳақида

-Мусобақада Ўзбекистон шарафини 37 нафар спортчи ҳимоя қилмоқда. Қайд этиш лозимки, бу мамлакатимиз учун ўсмирлар Олимпиадасидаги рекорд ҳисобланади. 2010 йили Сингапурда спортчиларимиз 21 та лицензияга эга чиққан бўлсалар, 2014 йилги Нанкин Олимпиадасида Ўзбекистон шарафини 28 нафар спортчи ҳимоя қилган.

-Спортчиларимиз 16 спорт турида баҳсларда иштирок этишади

-Ўзбекистон терма жамоасининг энг ёш спортчиси Индира Ўлмасова (спорт гимнастикаси) ҳисобланади. Айни пайтда у 14 ёшда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!