От спорти федерациясининг конференцияси бўлиб ўтди (фото)

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида от спорти федерацияси конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда федерация раиси ҳисоботи тингланди.

Сўнгра от спорти федерацияси раиси лавозимига очиқ овоз бериш йўли билан Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси Қудратилло Рафиқов сайланди.Федерация Бош котиби лавозимига Элдар Анарбоев сайланди. Шунингдек, федерация раиси ўринбосарлари этиб, Аваз Каримов, Феруз Абдуллаев, Аваз Исмоиловлар ҳам сайланишди.

Шу билан бирга, тафтиш комиссия раиси ҳамда унинг аъзолари, ижроия қўмитаси раиси ҳамда унинг аъзолари ҳам тасдиқланди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Алишер Султонов сўзга чиқиб, от спорти федерациясининг бугуни ва эртаси, галдаги вазифалари хусусида қисқача нутқ сўзлади.

Йиғилишда от спортининг ривожланишига тўсиқ бўлаётган айрим масалалар хусусида ҳам фикр алмашинди.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!