Ўзбек йигити UFCда жанг қилиш йўлланмасини қўлга киритди
Олдин хабар берганимиздек, ўзбекистонлик ММА жангчиси Маҳмуд Мурадов бугун Чехиянинг Прага шаҳрида ўзининг навбатдаги чемпионлик камари учун жангини ўтказди.
“X Fight Night” турнирида бу сафар унга бразилиялик Давид Рамирес рақиблик қилди. Ушбу жангнинг 2-раундидаёқ ҳамюртимиз рақибни нокаутга учратди ва ғалаба қозонди.
Шу тариқа, ҳамюртимиз UFC йўналишида жанг қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Қайд этиш жоиз, бугунга қадар Марказий Осиёда ҳеч бир спортчи яккакурашнинг бу йўналишида жанг қилмаган.
Маълумот учун: Маҳмуд Мурадов World Kickboxing Network ташкилоти талқини бўйича қитъалараро чемпион, Saveam талқини бўйича жаҳон чемпиони ва XFN талқини бўйича жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Фикрлар