Ўзбекистон - Жанубий Корея. Матнли онлайн трансляция
Ҳамюртларимизга омад тилаймиз.
Бугун Осиё ўйинларининг 9-куни доирасида Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг чорак финал босқичида Жанубий Корея терма жамоасига қарши майдонга тушади.
SPORTS.uz интернет ахборот портали ушбу ўйиндан онлайн матнли трансляцияни амалга оширишни режалаштирган.
- 120+4
Ўйин якунланди. Ўзбекистон - Жанубий Корея 3:4. Афсуски, бу сафар ҳам корейслар довонидан ўта олмадик... Эътиборингиз учун раҳмат. Учрашувни сиз билан Баҳодир Ҳасанов кузатиб борди. Бизни кузатишда давом этинг.
- 120+3

Ли Жин Хюн огоҳлантирилди.
- 120+1

Жалолиддин Машарипов ўрнига Андрей Сидоров майдонга туширилди.
- 120
Вакилларимиз тинимсиз олдинга интилишмоқда. Қилмасмидинг ўша ҳужумингни олдинроқ!
- 117

Хванг Хи Чанг пенальтидан унумли фойдаланди. Ана бўмаса...
- 116
Корейслар позицион ҳужумга ўтишмоқда. Пенальти... Бизнинг зараримизга...
- 114

Ким Жунг Мин ўрнига Ким Жин Я майдонга тушди.
- 114

Дониёр Нарзуллаев Забиҳилло Ўринбоевнинг ўрнига майдонга тушди.
- 112
Яна бир ҳужум муваффақиятсиз...
- 110
Ҳамробековнинг зарбаси... Ноаниқ.
- 108
Вакилларимиз тўпни узоқлаштиришди. Иккинчи темпдаги ҳужумда рақиб зарбасига аниқлик етишмади.
- 107

Достон Турсунов тўпи майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбаси.
- 106

ҚЎшимча таймларнинг иккинчи қисми бошланди.
- 105+1
Биринчи бўлим якунланди.
- 105+1

Ким Мин Жэ огоҳлантирилди.
- 105
Бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 103
Корейслар тинимсиз олдинга ташланишмоқда.
- 101

Икром Алибоев огоҳлантирилди ва майдондан четлатилди.
- 98
Ҳимояда анча хавфли ўйнаяпмиз. Эҳтиёт бўлишимиз керак. Ўзи битта хатонинг бадалига ўйин вақти шунча чўзилди.
- 95
Забиҳилоооо!!! Ҳаҳҳҳ!! Салгина аниқ бўлгандами?!
- 94
Ли Сенг Ву огоҳлантирилди.
- 93
Корейсларнинг хавфли ҳужуми бартараф этилди.
- 91

Қўшимча таймлар бошланди.
- 90+3

Ўйин асосий вақти тугади. Энди навбат қўшимча таймларга. Жуда хавотирли вазият...
- 90

Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 89
Корейсларнинг яна бир ўта хавфли ҳужуми самарасиз якунланди.
- 87
Забиҳилооо!!! Сўнгги зарбани беролмади.... Эҳҳҳҳ! Шундай комбинация, шундай ҳужум-а!..
- 86

Жавоҳир Сиддиқов ўрнига Хуршид Ғиёсов туширилди.
- 85

Икром Алибоев огоҳлантирилди.
- 81
Корейслар босимни оширмоқда. Соннинг зарбаси яхшиямки ноаниқ... У жарима майдони ташқарисидан Эргашев қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиб қўйиши мумкин эди...
- 79
Очиғини тан олиш керак. Футболчиларимизда руҳият билан боғлиқ муаммолар борлиги кўзга ташланиб қоляпти. Вакилларимизнинг яна бир позицион ҳужуми...
- 78
Корейслар 4-голни уришга интилишмоқда.
- 75

Рустам Ашурматов оддий вазиятда тўпни рақибга совға қилди. Ҳисоб яна тенглашди.
- 72

Жавоҳир Сиддиқов майдонда жароҳат олиб ётибди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда. Ишқилиб ҳаммаси яхшиликка бўлсин...
- 70
Корейслар позицион ҳужум ташкиллаштиришмоқда.
- 68

Достон Ҳамдамов ўрнига Бобур Абдиҳолиқов майдонга туширилди.
- 65

Рустам Ашурматовга сариқ карточка кўрсатилди.
- 64

Вакилларимизда бурчак тўпи тепиш имконияти.
- 62
Сон томонидан уюштирилган хавфли ҳужум ҳимоячиларимиз томонидан тўхтатилди.
- 61

Ли Синг Мо ўрнига Ли Синг Ву майдонга туширилди.
- 59
Ҳимояда эҳтиёт бўлиш лозим. Биринчи бўлимда хотиржамлик нима оқибатга олиб келиши мумкинлигини кўрдик.
- 58
Ҳамюртларимиз тўпга эгалик қилишмоқда. Корейслар прессинг уюуштиришмоқда. Жавоҳир Сиддиқовнинг зарбаси бироз кучсиз чиқди.
- 55

АЛИБОЕЕВВВВВВВВВВВВВВВВВВВВВВ!!!! ГОООЛЛЛЛ!!!
- 53
Ҳисоб тенглашди. Энди уни ошириш керак. Корейслар ҳам йигитлик бурчини ўташсин. ;) Улар ҳам ватанига хизмат қилсин! А, лаббай, нима дедингиз?
- 53

Икрооооооооооооммммммммммммммм Алибоееевввввввввввввввввввв!!!! ГОООООООООООООЛЛЛ!!!
- 51
Икром Алибоевнинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.
- 48
Вакилларимизнинг хавфли ҳужумини рақиб футболчилари қийинчилик билан қайтаришди.
- 46
Иккинчи бўлимни корейслар фаолллик билан бошлашди.
- 46

Иккинчи бўлим бошланди.
- 45+2

Бўлим якунланди.
- 45

Корейсларда жарима зарбаси... Эргашев яхши ўйнади. Бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 43
Алибоевнинг жаримадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 42

Достон Ҳамдамов қарши ҳужумда ўйин қоидасини бузди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
- 41

Корейсларнинг ўта хавфли ҳужуми бартараф этилди. Бурчак зарбаси.
- 39
Яхшиямки зарба ноаниқ.
- 38
Вакилларимиз томонидан ўйин қоидаси бузилди. Тўп олдида Сон Хён Мин.
- 34
Футболчиларимизнинг сусткашлиги ушбу голга сабаб бўлди. Сўнгги дақиқаларда вакилларимиз анча бўшашишганди.
- 34

Ҳисоб яна ўзгарди. Хванг Уи Жо ҳисобни оширди.
- 33
Корейслар тўпга эгалик қилишга ҳаракат қилишмоқда.
- 31
Машариповнинг зарбаси самарасиз якунланди.
- 29
Ўйин темпи у қадар баланд эмас. Ҳар иккала жамоа эҳтиёткор ўйин намойиш этмоқда. Ҳамдамовнинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 27
Жанубий Корея вакиллари босимни кучайтирмоқда.
- 24
Тўпни назорат қилиш бўйича устунлик вакилларимизда 63 га 37.
- 22

Жароҳатланган Жанг Ю Хо ўрнига Ли Жин Ху майдонга туширилди.
- 20
Корейсларнинг хавфли ҳужуми қайтарилди. Ҳамробеков фаоллик кўрсатди.
- 19
Корейслар энди очилишга мажбур. Энди биз уларнинг хатоларидан фойдаланишимиз керак.
- 17

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!!!!!!!!!!!!! ЖАААЛОЛИДДИИИННН МАШАРИПОООВВВ!!! Достон Ҳамдамовнинг ажойиб пасидан сўнг ҳисоб тенглашди!
- 15
Корейслар бутун жамоа бўлиб ҳимояланишмоқда.
- 13

Номинал меҳмонлар вакили Жанг Юнг Хо майдонда ётибди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.
- 12
Корейслар майдон марказини назорат қилишмоқда.
- 7
Ҳимоядаги хатоларимиз кўзга ташланиб қолаяпти. Футболчиларимиз кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтиб кетишлари корейсларнинг қарши ҳужумдан фойдаланишларига имкон яратаяпти.
- 5
Ҳали вақт кўп. Вазиятни тиклаш имкони бор...
- 5

Ўйинда ҳисоб очилди. Уи Жо Хван ҳисобни очди.
- 2
Хавфли ҳужум!!! Дастлабки ҳужумимиз муваффақиятсиз якунланди.
- 1

Ўйин бошидан ҳамюртларимизга қарши қўполлик ишлатилди. Машарипов оқсоқланган ҳолда, майдон ташқарисига чиқиб кетди.
- 1
Ўйин бошланди.
- 0
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
- 0
Айни пайтда ҳар иккала жамоанинг асосий таркиблари аллақачон маълум бўлиб улгурган. Қуйида таркиблар билан танишиб чиқишингиз мумкин.
- 0
Ассалом алайкум қадрли футбол ихлосмандлари. Бугун Индонезиянинг "Патриот Жандрабхага" стадионида Ўзбекистон терма жамоаси Осиёнинг гранд жамоаларидан бири Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.

Изоҳлар (0)