Ўзбекистон МТЖнинг Сурия ва Эронга қарши ўртоқлик ўйинларига аккредитация жараёни бошланди

Ўзбекистон МТЖнинг Сурия ва Эронга қарши ўртоқлик ўйинларига аккредитация жараёни бошланди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда. 

Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг Суперлига ўйинларига кириш ҳуқуқини берувчи аккредитациясига эга бўлган журналистлар Сурия ва Эронга қарши ўртоқлик ўйинлари учун аккредитацияга ҳужжат топширишлари шарт эмас. Улар Ўзбекистон – Сурия учрашувидан олдин ташкил қилинадиган матбуот анжуманида ПФЛ аккредитациясини кўрсатган ҳолда ўртоқлик ўйинлари учун чиқарилган аккредитацияни олишлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!