Ўзбекистон ОТЖ Индонезиядаги халқаро мусобақани дуранг билан бошлади

Ўзбекистон ОТЖ бугун Индонезиядаги халқаро мусобақада иштирокини бошлади. Дастлабки учрашувда вакилларимиз КХДР билан куч синашишди. Ушбу беллашувда жамоалар дарвозаларга иккитадан тўп киритишди.

Терма жамоамизда голларга Ҳожиакбар Алижонов (8) ва Андрей Сидоров (26) муаллифлик қилишди.

30 апрель куни эса Олимпия терма жамоамиз Баҳрайн терма жамоаси билан куч синашади. 3 май куни Равшан Ҳайдаров шогирдлари Индонезия қарши ўйин билан мусобақадаги иштирокларига якун ясашади.

“PSSI 2018” халқаро мусобақа

Ўзбекистон - КХДР 2:2

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!