
Сергей Лушчан: "Динамо"да жуда яхши жамоа шаклланибди, мураббийлар штабига респект"
Ўзбекистон Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган “Динамо” – “Навбаҳор” (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушчан иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Бу хусусида клуб матбуот хизмати маълум қилди.
“Лочинлар” устозии одатдагидек, ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.
- Учрашув биз учун анча оғир кечди. Айниқса, беллашувнинг 1-бўлимида ўйинимиз унчалик қовушмади ва ўз дарвозамиздан 4-5 та тўп олиб чиқишимиз ҳам мумкин эди. Унда учрашувда бурилиш ясай олмасдик. Биринчи бўлимда йигитларнинг ўйинлари унчалик қовушмаганлигига мазкур учрашувга нотўғри тактика танлангани ҳам сабаб бўлди, менимча.
Шунингдек, жамоамизнинг Беларусдаги ўқув-машғулот йиғинига 40 фоиз футболчилар сўнгги кунларда қўшилишди, уч нафар футболчи эса юртимизда машғулотлар олиб боришди. Балки, учрашувнинг бошланғич таркибидан Беларусдаги йиғинда тўлиқ қатнашган ўйинчилар жой олишлари керакмиди? Нима бўлган тақдирда ҳам, биз ўйинда бурилиш ясай олдик.
“Динамо” билан 1-турда Наманганда бўлиб ўтган ўйиндан (0:0) кейинги матбуот анжуманида бу рақиб жамоа чемпионлик учун курашади, деган эдим. Амалда ҳам шундай бўляпти. Жуда ҳам яхши жамоа шаклланибди, мураббийлар штабига респект! Ўйинчилар танловида адашишмаган, жамоа ўйинига мос. Шахсан менга бу “Динамо” жуда ёқди. Улар билан Самарқандда дуранг натижа қайд этиш ёмон эмас. Натижадан қониқдим. Мухлисларга ҳам ўйин ёққан бўлса керак. Бугун бошимиз узра юлдузлар чарақлади.
- Шоҳмалик Комилов захирадан майдонга тушиб, “Навбаҳор”нинг икки голида ҳам иштирок этди. Биринчи гол Шоҳмаликнинг фаол ҳаракатлари эвазига урилган бўла, кейин у пенальти ишлади. Комилов бир пайтлари “Динамо”да ўйнаганди. Балки, мазкур омил ҳам уни бугунги баҳсда руҳлантиргандир?
- Билмадим, буни Шоҳмаликниннг ўзидан сўраш керак (кулади).Тўғри, Комилов жамоамиз етакчиларидан бири, захира эмас, асосий таркиб футболчиси. Аммо биз унинг имкониятидан 2-бўлимда захирадан майдонга тушириб, ўйинни кучайтириб беришда фойдаланяпмиз ва бунга сабр қилмоқда. Биз таркибни кучайтирдик ва энди Шоҳмалик кейинги баҳсларда асосий таркибда майдонга чиқиши мумкин.
Бугун 2-давранинг илк тури бўлганлиги боис, майдонга тажрибали футболчиларни туширгандик. Тейди Беларусдаги йиғинга айрим сабабларга кўра бормаганди, Сезар ва Габриеллар эса Минскдаги машғулотларга кечроқ қўшилишганди. Тажриба ўз сўзини айтишига ишонгандим. Аммо ушбу учрашув ким ўйинга тайёр бўлса, ўша футболчиларни майдонга тушириш лозимлиги, ҳеч нарсадан чўчимаслик кераклигини исботлади. Биринчи бўлимдаги воқеликлар буни кўрсатди. Бундан керакли хулосалар чиқарамиз. Беларусдаги йиғинда юкламалар анча оғир кечди.
- Футболчиларнинг 40 фоизи Беларусдаги йиғинда тўлиқ иштирок этмади, дедингиз. Унда ушбу ўйинчилар нима билан шуғулланишди?
- Бунинг ўзига хос сабаблари бор эди. Тейди визага боғлиқ муаммолар сабабларга кўра, Минскка бора олмаган бўлса, Сезар билан шартнома борасида музокаралар бироз чўзилиб кетди. Габриел эса уйига 6 ой давомида бормаганлиги боис, рухсат сўради. Биз шу боис, унга 3 кун кўпроқ дам бердик. Болтабоев ҳам йиғин якунланишига саноқли кунлар қолганида Беларусга борди.
Менга Муҳаммадали Ғиёсов ёқди. У машғулотларда ҳам ўзини кўрсатди. Шунингдек, Мирсаидов ва Жияновдар ҳам йиғинга кечроқ қўшилишди. Шундай бўлса-да, бугунги беллашувда ўйинда бурилиш ясай олишгани учун учун уларга миннатдорчилик билдираман. Комилов ўз имкониятидан фойдаланганида ютишимиз ҳам мумкин эди. Бу футбол у ёғини ўзингиз тушунасиз.
- Бугунги ўйинлардан сўнг, бирданида 4 та жамоада 30 тадан очко юзага келди. “Навбаҳор” 7-ўринда бўлса-да, 27 очкога эга. Бу борада фикриниз қандай?
- Биринчи давранинг сўнгги ўйинида “Пахтакор” устидан ғалаба қозонганимида, ҳозир турнир жавдвалида 2-ўринда бораётган бўлардик. Албатта, жамоалар орасидаги очколар унчалик катта эмас ва 7 та жамоада совринли ўринар учун курашиш имконияти бор. Бундай ажойиб ҳолат эса яқин ўртада бўлмаганди. Шунингдек, таъкидлаганимдек, жамоамизда Ўзбекистон Кубогини ҳам қўлга киритиш имконияти бор ҳамда биз ундан фойдаланишга интиламиз.
Фикрлар