Ўзбекистон ОТЖ Осиё ўйинларига қай тарзда тайёргарлик кўрмоқда?

2018 йилнинг 18 августидан 2 сентябрга қадар Индонезияда Ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш учун олимпия терма жамоаси 17 июндан 29 июнга қадар Туркияда ўқув-машғулот йиғинларида қатнашганидан футбол ихлосмандларининг хабарлари бор.

ЎФА расмий сайти ушбу йиғиндан кўзланган мақсад ва олдиндаги режалар ҳакида батафсил маълумот берди.

Ушбу йиғинни ташкил қилишдан асосий мақсад терма жамоага жалб қилиниши мумкин бўлган номзод футболчиларнинг ўйинга функционал тайёрарлигини аниқлаш жисмоний ҳолатларини назоратдан ўтказиш, футболчиларнинг ҳужум ва ҳимояда бир-бирини тушунишлари учун амалий машғулотларни ўтказиш, жамоанинг техник-тактик ҳаракати ҳамда прессингдаги курашувчанлигини сайқаллашдан иборат эди.

Туркиянинг Картепа шаҳрида бўлиб ўтган йиғинга “Pepsi” суперлигаси ҳамда Про-лигада иштирок этаётган 9 та клубдан футболчилар жалб қилинди. Йиғин давомида футболчиларнинг нафақат жисмоний ҳолатлари балки тўғри овқатланиш тартиб-қоидаларига қай даражада эътибор қаратаётганликлари ҳам назоратга олинди.

Йиғин давомида бир қатор назорат ўйилари ташкил қилиниб, жумладан Уммон U-23 терма жамоасига қарши ўйинда футболчиларимиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Йиғин сўнгида мураббийлар штаби томонидан ҳар бир футболчининг жисмоний ва руҳий тайёргарлигини ошириш учун индивидуал машғулотлар режаси ишлаб чиқилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!