Ўзбекистон U-18 терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинини бошлади
Бугун Ўзбекистон U-18 терма жамоаси "Чиғатой" спорт мажмуасида йиғинни бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти хабар бермоқда.
Йиғин икки босқичда ўтказилади ва унда 50 нафар футболчи қатнашади. Йиғиннинг биринчи қисми 19-23 февраль кунлари ўтказилиб, унда 25 нафар футболчи синовдан ўтказилади. 24-28 февраль кунлари йиғиннинг иккинчи қисмида яна 25 нафар терма жамоага номзод футболчилар кўриб чиқилади. Ушбу йиғин давомида назорат ўйинлари ўтказиш режалаштирилган.
Йиғин давомида терма жамоа бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев жамоа асосини шакллантириш ишларини амалга оширади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бу йил U-19 Осиё чемпионати саралашида қатнашади.
Фикрлар