Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё чемпионати–2018 турнирига саралаш босқичида иштирок этади

 

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2018 йили Иорданияда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати турнирига саралаш босқичида иштирок этади. Саралаш босқичи ўйинлари 2017 йилнинг 3–11 апрель кунлари бўлиб ўтади.

ЎФФ матбуот хизматининг маълум қилишича, 2017 йилнинг 20 январь куни Иордания пойтахти Уммон шаҳрида саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Унда 21 терма жамоа 4 гуруҳга бўлинади.

Ўз гуруҳида ғалаба қозонган терма жамоалар Япония, Австралия, Хитой (Осиё чемпионати–2014 якунига кўра энг юқори рейтингга эга бўлган жамоалар) ҳамда Иордания (турнир мезбони)га қўшилади.

Шу тариқа, 2018 йилнинг 7–22 апрель кунлари бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичида жами 8 терма жамоа иштирок этади. Финал босқичида энг яхши натижани қайд этиган беш терма жамоа Францияда июнь/июль ойларида бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги ЖЧ–2019 мусобақасига йўлланма олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)