Ўзбекистон футзал Ассоциацияси ёш спортчилар учун танлов эълон қилади
Хабарингиз бор, бу йил илк бор футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа 16-26 май кунлари Таиланд мамлакатида ўтказилади.
Ўзбекистон футзал Ассоциацияси ана шу мусобақага муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида ёш ўйинчилар учун танлов эълон қилади. Танловда 1997, 1998 ва 1999 йилларда туғилган ёшлар қатнашишлари мумкин. Танловда иштирок этиш учун фақатгина Тошкентга келиш талаб этилади.
Танлов 11 март куни Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Уни Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендезнинг шахсан ўзи ўтказади. Испаниялик мутахассис кун давомида иштирокчиларни турли хилдаги машқлар ва тест-синовлари орқали кўздан кечиради. Танловда ўзини кўрсатганлар саралаб олинади ва кейинчалик футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси йиғинига жалб этилиши мумкин.
Бугунги кунда футзали ривожланган мамлакатлар бу методикадан доимий тарзда фойдаланиб келмоқда.
Танловда мамлакатимизнинг исталган ҳудудидан ёшлар қатнашишлари мумкин. 11 март куни Тошкентдаги "Ўзбекистон" мажмуасида 10:00дан бошланадиган танловда ўзингизни кўрсатинг ва сизда футзал бўйича ёшлар терма жамоаси аъзосига айланиш имкони пайдо бўлади.
Мурожаат учун телефонлар: +99894 6323366? +99893 1814111
Фикрлар