Ўзбекистон терма жамоасининг Японияга қарши статистикаси

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2019 йилнинг январь ойида Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги мусобақасида Уммон, Туркманистон ва Япония билан бир гуруҳдан жой олганидан хабарингиз бор. Уммон ва Туркманистонга қарши терма жамоамиз ўйинлари статистикаси эътиборингизга ҳавола қилинди. Энди эса Япония терма жамоасига қарши ўйинларимизни ёдга оламиз.
 
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Японияга қарши жами 10та ўйин ўтказган. Шулардан 1та ўйинда ғалаба қозонган, 3та ўйин дуранг билан тугаган, 6та учрашувда эса мағлубият аламини тотиб кўрганмиз. Тўплар нисбати 9-28 — Япония фойдасига.
 
Тарихимиздаги ягона ғалабани 2012 йил 29 февраль куни қўлга киритганмиз. Ўшанда Александр Шадрин томонидан киритилган ягона гол вакилларимизга ғалаба тақдим қилганди.  

 
11.09.1996 Япония - Ўзбекистон 1:0
09.12.1996 Япония - Ўзбекистон 4:0
07.09.1997 Япония - Ўзбекистон 6:3
11.10.1997 Ўзбекистон - Япония  1:1
17.10.2000 Япония - Ўзбекистон 8:1
15.10.2008 Япония - Ўзбекистон 1:1
06.06.2009 Ўзбекистон - Япония 0:1
06.09.2011 Ўзбекистон - Япония 1:1
29.02.2012 Япония - Ўзбекистон 0:1
31.03.2015 Япония - Ўзбекистон 5:1
 
Япония айни пайтда ФИФА рейтингида 50-ўринда бормоқда. ОФК рейтингида эса 3-поғонани эгаллаб турибди. "Самурайлар" Осиё Кубокларида ҳаммадан кўп жами 4 марта ғалаба қозонишган (1992, 2000, 2004 ва 2011 йиллар). Жами 8 марта Осиё Кубогида иштирок этиб, 41та ўйин ўтказишган. Шулардан 24тасида ғалаба қозониб, 12та ўйинда дуранг қайд этишган ва атиги 5та ўйинда мағлуб бўлишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!