Ўзбекистонда хоккей мавсуми бошланмоқда (фото)
Пойтахтимизда “Ice City” спорт-кўнгилочар маскани ўз фаолиятини бошлади.
Мажмуани бунёд этишда италиялик инвесторлар билан ҳамкорлик қилинди. Умумий майдони 16 минг кв. метр бўлган бу маскан нафақат Тошкент шаҳри аҳолиси, балки пойтахтимиз меҳмонлари учун ҳам ажойиб совға бўлди. Бу ердаги турли аттракционлардан ташқари, 5 минг квадрат метрга эга бўлган муз саҳни барчани лол қолдирса, ажаб эмас. Айнан шу ерда хоккей мусобақалари бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Усти ёпиқ бу иншоот ҳар куни эрталаб соат 10.00 дан кеч соат 22.00 га қадар мухлисларни ўз бағрига чорлайди.
Фикрлар