Ўзбекистонга келаётган Купернинг Миср терма жамоасидаги ўрнини янги мураббий эгаллади
Миср терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унга кўра мисрликларни энди мексикалик мутахассис Хавьер Агирре бошқариб боради.
Таъкидлаш керакки, Агирре ушбу лавозимда Миср терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиққан ва Ўзбекистон терма жамоасида иш бошлашга яқин турган аргентиналик мутахассис Эктор Купернинг ўрнини эгаллади.
Маълумотларга кўра 59 ёшли мутахассиснинг Миср термасидаги ойлик маоши 120 минг АҚШ долларини ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Агирре фаолияти давомида «Атлетико», «Сарагоса», «Эспаньол» клубларида, шунингдек Мексика ва Япония терма жамоаларида ишлаган.
Фикрлар