Ўзбекистонлик ҳужумчи Қирғизистонга йўл олди
Ўзбекистонлик ҳужумчи Алишер Азизов фаолиятини яна Қирғизистонда давом эттирадиган бўлди. 28 ёшли моҳир футболчи Бишкекнинг “Алга” жамоаси билан шартнома имзолади.
Азизов ушбу жамоага эркин агент мақомида келиб қўшилди. Ушбу жамоада "Обод" собиқ футболчиси Санжар Тўрақулов ҳам фаолият олиб боради.
Маълумот учун, Алишер Азизов бунга қадар “Пахтакор”, “Бухоро”, “Андижон”, “Обод”, “Дордой” (Қирғизистон) ҳамда “Ал-Салам” (Уммон) клублари сафида тўп тепган.
“Дордой” сафида ўйнаб юрган кезлари у Қирғизистон олий дивизиони бўлмиш Топ-Лигадаги энг қимматбаҳо футболчи деб топилган эди.
Фикрлар