Ўзбекистонлик кичик ракетка усталари маҳорат кўрсатмоқда

 

 

Зоҳид Кенжаев, Ольга Ким, Исломбек Султонов ва Комила Холиқовадан таркиб топган стол тенниси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2017 йил 24 апрелдан - 4 май кунига қадар Отошец (Словения) ва Загреб (Хорватия) шаҳарларида ITTF Challenge Open -2017 рейтинг турнирларида иштирок этмоқда.

250 нафар спортчи иштирок этаётган ушбу жаҳон турнири Олимпия ўйинларига рейтинг очколари берувчи мусобақа ҳисобланади. Бразилияда бўлиб ўтган ХХХI ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси Зоҳид Кенжаев Словенияда бўлиб ўтаётган турнирда гуруҳ баҳсларида франциялик Руиз Роменни 4-0, словениялик Новак Тиленни 4-3 ҳисобида доғда колдириб, асосий давра ўйинларга киришди.

Кейинги рақиблари бўлган Хитой Тайпейи вакили - жаҳон кубоги совриндори Ли Чиа-Шенгни 4-2 ва франциялик Броссиер Бенжаминни 4-3 ҳисобида енгиб, кейинги давра ўйинларига ўтишга муваффақ бўлди.

Яна бир спортчимиз Ольга Ким ҳам гуруҳ бахсларида германиялик Ван Юандан 1-4 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса-да, кейинги баҳсда болгариялик Замфирова Эллисани 4-2 ҳисобида енгиб, навбатдаги босқичга чиқди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!