Ўзбекистонлик муай тай устаси жаҳон чемпионлиги учун рингга чиқади

Ўзбекистонлик муай тай устаси Мавлуд Тифиев навбатдаги жангини эртага, 16 март куни Таиландда ўтказади. Жаҳон чемпионлиги камари учун кечадиган қарама-қаршиликда унга мезбон спортчи Йоктай Сор рақиблик қилади. Жанг 64 кг вазн тоифасида бўлиб ўтади.

Ушбу кечада яна тўрт жанг ташкил этилиб, таиландлик мауй тай усталарига Колумбия, Бразилия ва россиялик спортчилар рақиблик қилишади. Мазкур жанглар 64, 65, 67 ва 75 кг вазнда бўлиб ўтади.

Маълумот учун: Мавлуд Тифиев профессионал муай тай бўйича 2008 ҳамда 2010 йилда жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!