Ўзбекистонлик спортчилар грэпплинг бўйича Алмата ва Душанбедаги турнирларда қатнашади
Жорий йилнинг 14 октябрь куни Қозоғистоннинг Алмата шаҳрида грэпплинг спорт турининг ADCC йўналиши бўйича "KUZ Open" турнири бўлиб ўтади.
Унда Тошкентдаги "Senna Fight Academy" клубининг 7 нафар аъзоси иштирок этади. Ризо Сафаров бошчилигидаги терма жамоа сафидан аралаш яккакураш жанг санъатлари устаси Сирожиддин Эшонбоев, Шамсуддин Ҳусниддинов, Абдуфарруҳ Ғофаров, Рашид Богатирёв, Александр Ли, Харун Мадинов ўрин олишган.
Шунингдек, ушбу клуб аъзолари 21 октябр куни Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида "Tadjikistan National Pro" рейтинг турнирида ҳам қатнашади. Унда Ўзбекистондан 22 нафар спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Таркиб кейинроқ маълум бўлади.
Маълумот учун: Грэпплинг - ўз ичига деярли барча курашларни оладиган жанг санъати. Курашнинг бу тури асосини самбо, дзюдо, эркин кураш ва Бразилия жиу-житсу’си ташкил қилади. Грэпплингда жисмоний куч катта аҳамият касб этмайди, асосан спортчининг техник маҳорати муҳим аҳамиятга эга.
Фикрлар