ПСЖ Дани Алвесни таркибда сақлаб қолмоқчи

  • 20 февраля, 2019, 08:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ ҳимоячиси Дани Алвес катта эҳтимол билан яна парижликлар сафида ўйнашда давом этади.

Tecno

UOL Esporte тарқатган хабарга қараганда ПСЖ раҳбарияти тез орада 35 ёшли бразилиялик футболчига янги шартнома таклиф қилади. Таъкидлаш лозимки, унинг амалдаги шартномаси мавсум якунига қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Алвес фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттирмоқчи эканлиги борасида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Алвес жорий мавсум ПСЖ сафида 16та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Лео Месси
20/02/2019 09:11
35га кирибтию...энди нима қилади шартномани узайтириб