ПСЖ Ди Мария билан шартномани узайтирди

  • 01 Nov 09:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария парижликлар билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра 30 ёшли аргентиналик футболчи Франция чемпиони билан 2021 йилгача келишувни узайтирган. Эслатиб ўтиш лозимки, Ди Мариянинг аввалги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етар эди.

Маълумот учун, Ди Мария ПСЖ сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 149та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 57та гол уришга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!