ПСЖ Венгернинг маслаҳатига амал қиладими?

Parisunited.fr cайти тарқатган хабарга кўра, уэльслик футболчи "Пари Сен-Жермен" вакилларининг эътиборига тушган. "Арсенал"да Рэмзи билан 10 йил бирга ишлаган Арсен Венгер ПСЖ устози Томас Тухель билан мулоқотда собиқ шогирдини германиялик мутахассисга таклиф этган.

Маълумот учун, Рэмзининг "тўпчилар" билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида ниҳоясига етади ва ҳали янги битимга имзо чекилмади. Илгарироқ 27 ёшли футболчига "Милан" ва "Бавария" қизиқиш билдираётгани борасида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!