ПСЖ мураббийлари Неймарнинг муддатидан аввал таътилга чиқишига рухсат беришди
ПСЖ форварди Неймар айни дамда Бразилияда ўз таътилини ўтказмоқда ва у Францияга 2019 йилнинг январида қайтади.
L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар мураббийлар штаби мушакларида толиқиш пайдо бўлгани учун бразилиялик футболчига муддатидан аввал таътилга чиқишига руҳсат берган. Шу тариқа Неймар эртага “Нант”га қарши бўлиб ўтадиган баҳсда жамоасига ёрдам беролмайдиган бўлди.
Маълумот учун, Неймар жорий мавсум Франция чемпионатида жами 12та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар