ПСЖ ўз рекордини такрорлади

Хабарингиз бор кеча Франция чемпионатининг 6-турида амалдаги чемпион ПСЖ сафарда “Ренн” (1:3) устидан муҳим ғалабани қўлга киритди.

Эътиборли жиҳати ушбу ғалаба парижликлар учун мавсум бошидан буён қўлга киритилган кетма-кет 6-ғалаба бўлди. Шу тариқа улар ўзларининг мавсум бошидаги энг яхши стартини такрорлашди.

Таъкидлаш керакки, ПСЖ ўтган мавсумни ҳам худди шундай кетма-кет 6та ғалаба билан бошлаган ва якунда чемпионликни тантана қилган эди.

Бу борадаги Франция рекорди эса “Лилл”га тегишли. Айнан улар мавсумнинг дастлабки 8та турининг барчасида ғалаба қозонишни уддалашган. Бу 1936/37 йилги мавсумга тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!