ПСЖ яқин соатлар ичида яна бир йирик трансферни эълон қилади
Ads

"Эвертон" ярим ҳимоячиси Идрисса Гуйе фаолиятини ПСЖда давом эттиради. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Унга кўра 29 ёшли сенегаллик футболчи яқин соатлар ичида парижликлар билан шартнома имзолайди. Унинг трансфери эса француз клубига 30 млн еврога тушиши айтилмоқда. Бироқ, келажакда ушбу маблағ бонуслар ҳисобига янада ортиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Гуйе жорий мавсум “Эвертон” сафида жами 21та ўйинда майдонга тушди.