
ПСЖ ёзда АПЛ юлдузи учун 115 млн евро сарфлашга тайёр
Франциянинг ПСЖ клуби ёзда "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Express нашри хабар бермоқда.
Унга кўра парижликлар 26 ёшли футболчи учун “шпорлар”га 115 млн евро таклиф қилишмоқчи.
Маълумот учун, Эриксек жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 44та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 13та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар