ПСЖга қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" сафида иккита йўқотиш бор

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийлигини вақтинчи бажарувчи Уле-Гуннар Сульшер шогирдлари Маттео Дармиан ва Антонио Валенсияларнинг ЕЧЛ 1/8 финал босқичи доирасида ПСЖга қарши ўйинни ўтказиб юборишини маълум қилди.

"ПСЖга қарши учрашувда биз Маттео Дармиан ва Антонио Валенсияларнинг хизматларига таяна олмаймиз. Шунга қарамай, танлов борасида имкониятларимиз етарли ва муҳим беллашув олдидан бу жуда ёқимли", - деди норвегиялик мутахассис.

Маълумот учун, "Манчестер Юнайтед" — ПСЖ қарама-қаршилиги 12 февраль куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Xayrulla Ahmadjonov
12/02/2019 05:43
Harqalay Neymar emasku bular
&
darwesh
11/02/2019 23:30
Жиддий йукотиш эмас. Чидаса булади