Пакьяо 9 йил ичида илк марта нокаут қайд этиб, чемпионга айланди (видео)
Филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо аргентиналик рақиби Лукас Матиссени нокаутга учратиб, Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) версияси бўйича мунтазам жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Жанг Куала-Лумпур шаҳрида ташкил этилди ва саккизинчи раундда якунига етди.
Бу вақтда учинчи марта аргентиналик боксчи нокдаун ҳолатига тушиб қолди ва рефери жангни тўхтатишга мажбур бўлди.
Пакьяо олдинги жангини австралиялик Жефф Хорнга қарши 2017 йил 2 июлида ўтказган ва очколар бўйича имкониятни бой берган.
Филиппинлик боксчи 9 йил ичида илк марта нокаут билан ғалаба қозонди. У сўнгги марта 2009 йил 2 май куни британиялик Рики Хаттон иккинчи раундда рингга қулатган эди.
39 ёшли Пакьяо ҳисобида ҳозирда 60 ғалаба (шулардан 39 таси нокаут),7 мағлубият ва 2 таси дурангдир.
У саккиз вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган бокс тарихидаги ягона спортчи ҳисобланади. 35 ёшли Матиссе профессионал рингда 39 ғалаба, 5 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган.
Фикрлар