Португалиянинг Одивелаш шаҳрида парадзюдо бўйича жаҳон чемпионати ниҳоясига етди. Мусобақанинг биринчи кунида спортчиларимиз томонидан 1 та олтин, 3 та бронза медали қўлга киритлгани ҳақида хабар қилгандик.

Беллашувларнинг иккинчи кунида икки нафар спортчимиз шоҳсупага кўтарилишга муваффақ бўлди. -70 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Васила Алибоева мусобақа давомида Италия, Россия ва Мексика вакилаларини мағлубиятга учратиб, финалгача етиб борди. Ҳал қилувчи жангда бразилиялик рақибасига имкониятни бой берди ва кумуш медалга сазовор бўлди. +100 кг вазн тоифасидаги баҳсларда қатнашган Ширин Шарипов илк жангида грузиялик спортчидан устун келди. Чорак финалда Жанубий Корея терма жамоаси вакилига ютқазиб қўйди. Бронза медали учун кечган жангларда эса Жазоир ва россиялик икки нафар спортчидан устун келди.

Шу тариқа, парадзюдочиларимиз Португалиядаги жаҳон чемпионатини 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медали билан якунлашди. Умумжамоа ҳисобида эса 42 мамлакат ичида тўртинчи ўринни эгалладилар.

Манбаа: МОҚ расмий сайти

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98