Пато Хитой клубида тиббий кўрикдан ўтди (Фото)

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

 

Бразилиянинг машҳур футболчиларидан бири Алишандре Пато "Тяньцзинь Цюаньцзянь" жамоаси билан шартнома имзолаш учун Хитойга келгани борасида хабар бериб ўтгандик.

Ўз навбатида ҳужумчи Хитой клубида тиббий кўрикдан мувофаққиятли ўтган ва яқин орада шартнома имзолайди. 

Хитой ОАВ тарқатган маълумотларга қараганда, Хитойнинг бу жамоаси Пато ўйнаётган "Вильярреал" клубига 18 миллион евро тўлайди. Айни пайтда Испания чемпионатидаги ўйинлари эвазига йилига 2 миллион евро миқдорида маош олаётган бразилиялик чарм тўп устаси энди 6,5 миллион евро ишлаб олиши кўзда тутилган.

Ўз вақтида "Челси", "Милан", "Сан-Паулу", "Интернасьонал" ва "Коринтианс" жамоаларида ўйнаган Пато "Вильярреал" таркибига ўтган йили ёзда қўшилган эди. Жорий мавсумда Ла лигада 14 та ўйин ўтказган футболчи иккита гол ҳам урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!