Патрик Виейра: Яхши мураббий бўлиш учун Анрида барчаси мавжуд
"Ницца" клуби бош мураббийи Патрик Виейра "Арсенал" ва Франция терма жамоасидаги собиқ жамоадоши Тьерри Анрининг "Бордо"га бош мураббий бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.
“Ўйлайманки, Анри “Бордо”да ўзини кўрсата олади. Унинг машҳурлиги Франция чемпионати учун плюс. Энг муҳими, яхши мураббий бўлиш учун Анрида барчаси мавжуд”, - дейди Виейра.
Эслатиб ўтамиз, Анри айни дамда Бельгия терма жамоаси мураббийлар штабида бош мураббий Роберто Мартинесга ассистентлик қилмоқда.
Фикрлар