Паулиньо Германия ва Бельгиядан учралган мағлубиятларни ўзаро таққослади

Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Паулиньо кеча ЖЧ-2018 чорак финалида Бельгияга (2:1) қарши баҳсда учралган мағлубиятни бундан 4 йил муқаддам ўз юртларида Германияга бой берилган 7:1 ҳисобидаги мағлубият билан таққослади.

“Бу мағлубиятлардан қай бири оғирроқ? Мен учун уларнинг иккаласи ҳам бирдек оғир. ЖЧ-2014даги мағлубиятни қабул қилиш қийин, лекин бу сафаргиси янада қийинроқ”, - дейди Паулиньо.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “пентакампионлар”нинг бошқа бир аъзоси Виллиан мағлубият учун мухлислардан кечирим сўраган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!