"Пахтакор" - "Эйр Форс" ўйинини бошқарадиган ҳакамлар маълум

Унга кўра, 12 февраль куни Тошкентда ўтадиган ОЧЛ саралаши ўйинини кореялик Ким Хи Гон бошқариб боради. Унга ҳамюртлари Пак Санг Жун ва Пак Кюн Ён ёрдам беришади, дея маълум қилмоқда "шерлар" матбуот хизмати. 

Хи Гон ҳозиргача бирор марта "Пахтакор" ва терма жамоалар иштирокидаги учрашувларда бош ҳакам вазифасини бажармаган. 2015 йил "Пахтакор" - "Ал Айн" (0:1) баҳсида 4-ҳакам бўлиб ишлаган.

Ўйин расмийлари рўйхати билан танишинг.

"ПАХТАКОР" - "ЭЙР ФОРС"
12 февраль, "Пахтакор" стадиони, 15:00
Учрашув комиссари: Чуанг Чин Фан (Хитой Тайпейи)
Ҳакамлар назоратчиси: Исмоил Аднан Исмоил Шафи (Иордания)
Ҳакамлар: Ким Хи Гон, Пак Санг Жун, Пак Кюн Ён, Ким Ву Сун (Жанубий Корея).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!