"Пахтакор" "Милан"га ютқазди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Пахтакор" академиямияси тарбияланувчилари айни кунларда Беларус пойтахти Минск шаҳрида халқаро турнирда иштирок этишмоқда.

Фарҳод Нишонов бошчилигидаги жамоа мусобақанинг чорак финалида "Милан"га қарши майдонга тушишди.

Биринчи турда ОЗСМ-8 жамоасини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган "Пахтакор" U-14 кеча икки учрашувда майдонга тушди. "Янтарь"дан 11:0 ҳисобида устун келган тошкентликлар гуруҳдаги охирги беллашувда "Динамо" Киевга 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Шу тариқа чорак финалда "Милан"га қарши майдонга тушган "Пахтакор" маҳорат бобида устунроқ саналган италияликлардан 0:4 ҳисобида енгилишди.

Эртага "шерлар" плей-офф учрашувларини давом эттиришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!