Пеле АПЛнинг янги мавсуми олдидан ўз тахминини билдирди
Футбол қироли Пеле бугун старт оладиган Англия премьер-лигасининг янги 2018/19 йилги мавсумида ким фаворит эканлиги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Бу мавсум "Ливерпуль", Алиссон ва Фирминога бағишланади деб ҳисоблайман!”, - деб ёзади Пеле ўз твиттерида.
Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” янги мавсумнинг илк турини 12 август куни “Вест Хэм”га қарши ўтказади.
Фикрлар