Пеле: Мбаппе менга жуда ўхшайди

Футбол қироли Пеле ПСЖ клуби ва Франция терма жамоаси форварди Кильян Мбаппе унга жуда ҳам ўхшашини айтди.

“Ҳамма Мбаппени менга ўхшатмоқда. Биз ростан ҳам бир-биримизга ўхшаймиз. У 19 ёшида жаҳон чемпиони бўлди. Мени футболдан кетганимга 40 йил бўлди. Аммо биз унинг ҳозирги ёшида бир-биримизга жуда ҳам ўхшаймиз.

Неймар Мбаппедан кўра етукроқ футболчи. Аммо, Европада кўпроқ франциялик футболчи ҳақида гапиришмоқда”, - дейди Пеле.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!