Пеллегрини Уилшерни Пирлога ўхшатди

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби бош мураббийи Мануэль Пеллегрини жамога янги келиб қўшилган ярим ҳимоячи Жек Уилшерни афсонавий Андреа Пирлога қиёслади.

“Эслайсизми, бундан 4-5 йил муқаддам “Ювентус” фақатгина 1та ҳужумкор ярим ҳимоячи билан ўйнаган. У Андреа Пирло эди. Уилшер ҳам худди Пирлодек. Андреанинг ҳам ҳарактери Жекники билан бир ҳил”, - дейди 64 ёшли чилилик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли Уилшер “Вест Хэм” сафига жорий ёз эркин агент сифатида келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!